Новая литература Кыргызстана

Кыргызстандын жаңы адабияты

Посвящается памяти Чынгыза Торекуловича Айтматова
Крупнейшая электронная библиотека произведений отечественных авторов
Представлены произведения, созданные за годы независимости

Главная / Литература на языках народа Кыргызстана, Ўзбек тилидаги асарлар / Литературный конкурс "Золотая табуретка"
© Дилора Мухторова, 2012 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган
Асари 2012 йили Америка Университети Марказий Осиёда “Золотая Табуретка” адабий клуби ҳамда “Янги Қирғизистон адабиёти” электрон кутубхонаси томонидан ташкил этилган ёш ижодкорлар танловига тақдим этилган.Танлов шартлари асосида ташкилий қўмита тавсияси билан чоп этилмоқда.
Кўпайтириш, матнларни қайтадан нашр этиш ёки парчаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш ман қилинади.
Сайтга жойлаштириш санаси: 16 август 2012 йил.

Дилора МУХТОРОВА

Бағрикенглик

Произведение представлено на конкурс литературного творчества молодежи Кыргызстана и стран СНГ, проводившийся в 2012 году под девизом "Много языков – один мир". Вошло в сборник изданных работ – альманах.

«Много язиков — один мир» адабий мажмуасида чоп этилган. – Бишкек: Турар, 2012. – 196 с. Адади 3000 дона

УДК 82/821
    ББК 84 (2) 7
    М 73
    ISBN 978-9967-15-146-8
    М 4702000000-12

 

Аслида бағрикенглик ҳар бир инсонга хос хислат. Дунёга келганимизданоқ меҳрибонлик, меҳр-шавқат, муҳаббат каби гўзал фазилатлар билан бирга бағрикенглик ҳам ҳар бир мурғак қалбга уруғ каби сепиб қўйилади. Аммо баъзи инсонларда бу мўжизакор фазилат уруғи кўкариб, гуллаб, одамларга яхшилик меваларини келтира бошлайди, афсуски, баъзиларда эса нотўғри тарбия, атроф-муҳитнинг салбий таъсири чанглари остида пок фазилат уруғи ўсмай, етилмай қолиб кетади. Бу икки қалб эгаларининг орасидаги фарқ еру осмон ораси каби улкандир. Биз инсонлар барчамиз жуда турлимиз. Бир-биримиздан ақлан, жисмонан, руҳан фарқ қиламиз, бизнинг дунё қарашларимиз, дидимиз, мақсад ва интилишларимиз, миллатимиз, тилимиз турличадир. Бироқ орамиздаги бу фарқлар нафрат ва жанжаллар келтириб чиқаришига йўл қўймаслигимиз зарур. Инсониятни ранглари, ифорлари, кўриниши турлича бўлган хилма-хил гуллар ўсувчи ажойиб боғ билан қиёслаш мумкин. Бу боғнинг мафтункорлиги ҳам айнан унинг хилма-хиллигида мужассам бўлгандир. Биз инсонлар ҳам “Ер” деб аталувчи улкан ва ажойиб боғнинг хилма-хил ва сулув гуллари яъни инсонларимиз. Бағрикенглик орамиздаги фарқларни уруш сабабига айлантирмасликдир.

Аслида бағрикенглик самимийлик, кўнли очиқлик, дўстоналик, меҳр, сабр, ҳурмат, тушуна олиш, кечиримлилик каби олий хислатларни ўзида жамлаган фазилатдир. Сабаби, фикрлаши бизникидан фарқ қилувчи инсонга дуч келганимизда тилимизда унинг фикрини мақуллаб, дилимизда эса “қулай фурсат келсинчи, албатта сендан ўчимни оламан” қабилида иш тутиш бағрикенгликдан анча йироқ бўлган иккиюзламачиликдир. Демак, бағрикенглик самимийлик ва дўстоналик билан чамбарчас боғлиқ экан. Ҳар бир инсон турли хил бўлгани учун ҳам фикрлар ўй-қарашлар ҳам хилма-хил ва бизга кўпинча ўзимизнинг қарашимиз ҳақ, бошқаники эса нотўғридек туюлади. Ўзимизнинг ҳақлигимизни исботлаш учун эса баҳслашамиз, тортишамиз ва бир-биримизни ҳақоратлаймиз. Аммо орамиздаги ана шу келишмовчиликни маслаҳатлашиш, фикр алмашиш ва муҳокама этиш йўли билан ҳал этсак, орада нафрат, гумонлар пайдо бўлмас эди. Миллат, дин, сиёсий қарашлардаги фарқлар сабаблари орқали келиб чиқаётган урушлар, юзлаб инсонларни ҳалок этяпти, мурғак гўдакларни етим қолдиряпти. Миллатимиз, кўринишимиздаги фарқларни бизни ажратиб турувчи омил эмас, балки бизни гўзаллаштириб турувчи, бир-биримизга нисбатан қизиқиш пайдо қилувчи безак сифатида қарашимиз лозим. Миллатчилик,бир — бирини тушуна олмаслик каби иллатлар бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкилишига сабаб бўлаётгани бу иллатларнинг қанчалик ёвуз эканлигини кўрсатмайди?! Нахот ҳеч биримиз тинчлик, осойишталик, дўстлик ва муҳаббат ила яшашни истамасак? Ахир бошқа миллат вакиллари ҳам худди биздек тупроқдан яралган ва яна тупроққа қайтувчи инсонларку!

Зотан ҳамма инсоннинг аввали ва охири бир экан, нечун биз бир-биримиздан устун келишга уринамиз? Бағрикенглик бу албатта бошқаларнинг қабиҳ, разил ишларига бефарқлик қилиш дегани эмас, балки уларнинг хатоларини тинчлик йўли ила, меҳр ва дўстоналик билан тушунтиришдир. Бағрикенглик ҳар бир инсоннинг зиммасига ўз ҳулқ-атворини тўғирлаш ва бошқаларнинг бағрикенгликдан фойдаланиб, уларга, жамиятга озор берадиган ишларни қилмаслик масъулиятини юклайди. Ҳаётдаги мақсадимиз ҳам шу эмасми аслида? Яхши фазилатларга эга бўлиб, дунёда яхшилик қилиб ўтишимиз учун яралганмизку. Урушлар учун сарфлаётган маблағ очликдан, касалликдан, ёлғизликдан қийналаётган инсонлар учун сарфлаганимиз афзал эмасми?

Ҳозирда йигирма биринчи аср, технологиялар ривожи авж олган, илм-фан чўққиларига етилаётган давр бўлса ҳамки, неча миллионлаб болалар ҳали ҳам саводсиз қолишаяпти. Уларда мактабга бориб таҳсил олиш имконият йўқ. Бизлар эса бизнинг ёрдамимизга муҳтож бўлиб турган шунча инсонларга ёрдам қўлини чўзиш ўрнига ким ҳақлигию, ким устунлигини исботлаш учун урушлар олиб боришимиз бировнинг жигарбандини ўлдиришимиз адолатданми?

Йўқ, бундай қилмишларимиз билан биз ўзиимизнинг “Инсон” деб аталмиш улуғ номимизга доғ туширяпмиз. Бағрикенгликка етишиш инсондан ўз устида ишлашни, бошқаларга меҳр кўзи билан қарай олишни, инсонлар бир хил бўла олмасликларини, ҳар бир инсоннинг характери ўзгача эканлигини тушуниш ва қабул қилишни талаб этади. Аммо бағрикенглик ортидан келгувчи тинчлик, дўстлик, меҳр-муҳаббат, аҳиллик ўз туйғуларимиз устида меҳнат қилишга албатта арзийди ва бу фазилатлар юлдузи бўлмиш бағрикенгликни қалбида мустаҳкам жойлай олган инсон эса дуру –олмослардан қимматлироқ бўлган бойликка – қалб бойлигига етишгай.

 

© Дилора Мухторова, 2012 й.

Матнларни адабий мажмуадан кўчириш ман этилади. (Қирғизистон халқларининг етти тилдаги асарлари)

 


Количество просмотров: 2605