Главная / Поэзия, Новые имена в поэзии; ищущие / Литература на языках народа Кыргызстана, Ўзбек тилидаги асарлар / Литературный конкурс "Золотая табуретка"
Асари 2009 йили Америка Университети Марказий Осиёда “Золотая Табуретка” адабий клуби, “Ижтимоий марказ бирлиги” ҳамда “Янги Қирғизистон адабиёти” электрон кутубхонаси томонидан ташкил этилган ёш ижодкорлар танловига тақдим этилган.Танлов шартлари асосида ташкилий қўмита ижозати билан чоп этилмоқда.
Кўпайтириш, матнларни қайтадан нашр этиш ёки парчаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш ман қилинади.
Сайтга жойлаштириш санаси: 25 июл 2009 йил.
"Дўстлик" боғин яратай
Ушбу шеър ёш қаламкашлар танловига тақдим этилган бўлиб, мазмун жиҳатидан теран бўлганлиги боис мажмуага жамланган. Шеър муаллифи халқлар дўстлиги мавзусида қалам тебратиб, шуни таъкидлайдики, унинг боғида ҳар хил гуллар ўсади. Бу гуллар бир— биридан ўзининг ҳиди, шакли ва ранги билан фарқ қилади. Ҳар бир гулнинг рамзи бор, масалан, оқ гулнинг рамзи — дўстлик, осойишталик, қизил гул — бу озодлик рамзи, сариқ ранг эса ёруғлик тимсолидир. Бу боғ “Дўстлик” деб номланган. У ҳар бир гулни чин юракдан авайлаб ўстиради.
«Много язиков — один мир» адабий мажмуасида чоп этилган. – Бишкек: Гулчинар, 2009. – 184 с. Адади 500 дона
УДК 82831
ББК 84 (2) 7
М 73
ISBN 978 – 9967 – 25 – 482 – 4
М 4702000000-09
Боғимизда гулғунча,
Бир биридан ўзгача.
Ҳар бирининг таърифи,
Барча тилда бошқача.
Гулларимнинг бариси,
Ҳид таратар муаттар.
Боғимнинг энг тўриси,
Гулларимга ярашар.
Боғим — менинг Ватаним,
Гуллар эса элатим.
Ҳиди бўлса эзгулик,
Бирлашсак бўлар «Дўстлик».
Оқ гулим — бу тинчликдир,
Япроғи – гўзал ёшлик,
Кизил эса мангулик,
Сариқ гулим — ёруғлик.
Барча гулни ўстирай,
«Дўстлик» деган боғимда.
Меҳр бериб авайлай,
Тинчлик бўлсин юртимда.
© Ишонхонова Барчиной, 2009 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган
Матнларни адабий мажмуадан кўчириш ман этилади. (Қирғизистон халқларининг етти тилдаги асарлари)
Количество просмотров: 3087 |