Новая литература Кыргызстана

Кыргызстандын жаңы адабияты

Посвящается памяти Чынгыза Торекуловича Айтматова
Крупнейшая электронная библиотека произведений отечественных авторов
Представлены произведения, созданные за годы независимости

Главная / Литература на языках народа Кыргызстана, Ўзбек тилидаги асарлар / Литературный конкурс "Золотая табуретка"
© Холматжон қизи Одина, 2009 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган
Асари 2009 йили Америка Университети Марказий Осиёда “Золотая Табуретка” адабий клуби, “Ижтимоий марказ бирлиги” ҳамда “Янги Қирғизистон адабиёти” электрон кутубхонаси томонидан ташкил этилган ёш ижодкорлар танловига тақдим этилган.
Танлов шартлари асосида ташкилий қўмита ижозати билан чоп этилмоқда.
Кўпайтириш, матнларни қайтадан нашр этиш ёки парчаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш ман қилинади.
Сайтга жойлаштириш санаси: 25 июл 2009 йил.

Холматжон қизи Одина

Ҳаммамиз бир жону бир танмиз

Асар ёш қаламкашлар танловига тақдим қилинган. Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлаб олинган ушбу ҳикояда муаллиф оламда турли тилларнинг мавжудлиги ва уларнинг бир-бирига ўхшашлиги ҳақида фикр юритади. Одамларнинг турмуш тарзи, дунёқараши, фикрлаши, одат ва анъаналари ҳам бир — бирига ўхшаш. Бу ўхшашлик уларнинг дўстлик алоқаларини яқинлаштиради ва меҳр ва муҳаббат оловини ёндиради. Ҳукумат саркардалари давлатлар орасида осойишталик фазосини сақлаш йўлларини ахтариб, дўстлик ва ҳамкорлик шартномаларига имзо чекаётган пайтда, биз катта умид билан халқаро дўстликни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз. Қирғизистонда кўп миллатли халқлар яшайдилар. Ҳар бир халқнинг вакиллари бир-бирининг маданиятини ҳурмат қилади. Бир— биридан ўрганиб, ўз маданиятининг тараққий этишига ёрдам беради. Бизнинг 69 -мактабимизда,— деб ёзади муаллиф, ҳар йили бир марта дўстлик анжумани ўтказилади. Турли халқлар вакиллари ўзларининг чиройли мазмунга эга бўлган маданиятларини кўрсатадилар. Турфа маданият, рангли ва ҳар хил ранг ва мазмунга бой маданият манбалари бизларнинг дунёқарашимизни кенгайиши ва тараққий этишига таъсир этади.

«Много язиков — один мир» адабий мажмуасида чоп этилган. – Бишкек: Гулчинар, 2009. – 184 с. Адади 500 дона

УДК 82831
    ББК 84 (2) 7
    М 73
    ISBN 978 – 9967 – 25 – 482 – 4
    М 4702000000-09

 

Қадимдан мамлакатимиздаги барча халқлар иноқ ва аҳил яшаганлар. Биз биламизки, қадимдан ўзбек, қирғиз, тожик, козоқ, турк, татар бир ватанда, бир мамлакатда яшаганлар. Уларнинг кўриниши, чеҳраси, тиллари, удумлари бир -бирига ўхшаш бўлган. Улар ўзларини қариндош деб билганлар.

Дарҳақиқат, инсонлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик алоқалари қадим — қадимдан халқимиз томонидан улуғланиб келаётган фазилатдир. Дўстлик туфайли эл— юрт тинч ва обод, халқлар фаровон яшаган.

Халқлар дўстлигининг улуғворлиги шундаки, ҳар бир халқ ўзига хос ажойиб ва гўзал анъаналари билан бир — бирини бойитади, ҳаётини гўзаллаштиради. Айниқса дўстликни эъзозлайдиган давлат бошлиқлари бўлса, нур устига аъло нурдир. Бундай олижаноб ҳукумат бошлиқлари халқлар ўртасида дўстлик ва тинчлик ниҳолини экаётган бирдамлик боғини яратаётган боғбонлардир.

Бизнинг Қирғизистон деб аталмиш мамлакатимизда турли миллат вакиллари иноқ яшайдилар. Айниқса, бизнинг Ч.Айтматов номли 69— ўрта мактабимизда ҳам ўзбек, уйғур, қирғиз, озарбайжон, турк каби миллат вакиллари ўқийдилар. Уларнинг мақсади, дили ҳам жуда яқин. Улар билан биз дўстона яшаймиз, ўқиймиз. Айниқса, тўрт йилдан бери мактабимизда 7 апрел куни “Қирғизистон гулдастаси” номли халқлар дўстлиги фестивали ўтказилмоқда. Бу анжуман турли миллат халқларининг удумлари, санъатини ўрнатишга қизиқишимизни орттиради. Ҳар йили бу фестивални жуда катта тантана ва байрам сифатида нишонлаймиз. Мактабимизга кўплаб меҳмонлар келади.

Бу байрамда гўзал диёримиз бўлмиш Қирғизистонда яшаётган ўзбек, қирғиз, уйғур, тожик, украин, корейс, рус, қозоқ, немис, татар, турк халқларининг кийими, урф одати, санъатини кўрсатамиз. Ҳатто уларнинг таомларидан ҳам намуна сифатида намойишга қўямиз.

Бу байрам орқали руҳимиз кўтарилади. Барча халқларга меҳр— муҳаббатимиз, ҳурматимиз янада ортади. Дўст бошга кулфат тушганда синалади. Ӯтган йили Ӯшда, айниқса Нурек қишлоғида зилзила бўлиб, анча уйлар вайрон бўлди. Кўплаб оилалар уйсиз, бошпанасиз қолди. Лекин дўстларимиз томонидан ёрдам оқими кела бошлади.

Ҳатто чет эллардан, Америкадан ҳам ёрдам келди. Тиббиёт ходимлари, қурувчилар ёрдам қўлини узатдилар. Айниқса, ҳаво совуқ бўлгани учун ўтин, кўмир, озиқ— овқат, иссиқ кийимлар тарқатилди. “Дўстлик, тинчлик таянчи”. Бунинг учун барчамиз иноқ бўлиб, бир тану бир жон бўлиб курашмоғимиз керак. Гўзал диёримизни обод қилиш бизнинг қўлимизда. Бунинг учун барча корхоналарни ишлатиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантирмоқ керак. Бунинг учун давлат раҳбарлари бағри кенг, доно, адолатпарвар бўлишлари лозим. Донишманд, заковатли инсонийлик ҳисси бор экан бизда, дўстлигимиз абадий, тинчлигимиз барқарор бўлади.

 

© Холматжон қизи Одина, 2009 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган

Матнларни адабий мажмуадан кўчириш ман этилади. (Қирғизистон халқларининг етти тилдаги асарлари)

 


Количество просмотров: 2701