Новая литература Кыргызстана

Кыргызстандын жаңы адабияты

Посвящается памяти Чынгыза Торекуловича Айтматова
Крупнейшая электронная библиотека произведений отечественных авторов
Представлены произведения, созданные за годы независимости

Главная / Литература на языках народа Кыргызстана, Ўзбек тилидаги асарлар / Литературный конкурс "Золотая табуретка"
© Тўпчиева Шаҳло, 2009 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган
Асари 2009 йили Америка Университети Марказий Осиёда “Золотая Табуретка” адабий клуби, “Ижтимоий марказ бирлиги” ҳамда “Янги Қирғизистон адабиёти” электрон кутубхонаси томонидан ташкил этилган ёш ижодкорлар танловига тақдим этилган.Танлов шартлари асосида ташкилий қўмита тавсияси билан чоп этилмоқда.
Кўпайтириш, матнларни қайтадан нашр этиш ёки парчаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш ман қилинади.
Сайтга жойлаштириш санаси: 25 июл 2009 йил.

Шаҳло ТЎПЧИЕВА

Бизлар қондошмиз – сен ва мен

Ҳикоя ёш қаламкашлар танловига тақдим қилинган. Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлаб олинган ушбу асарда муаллиф халқлар ўртасидаги дўстлик, осойишталик, қон— қардошлик мавзусини ёритишга интилган. Халқлар орасида шундай ахлоқ ва одобга боғлиқ доно мақоллар бор: “Бизнинг кучимиз — бирликда”, “Дўстлар оғир кун бошингга иш тушганда билинади”. Бу ғоялар ёрдамида ҳамкорлик ва халқаро бирдамлик алоқаларини ривожлантириш керак деган фикрни илгари суради. Бу оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқлиги, агар бир одам дарду аламга дучор бўлса, бошқалар ҳам бу дардга қўшилиб дард ва азоб чекадилар, деган хулосани ўртага ташлайди. Айнан мана шу ҳис-туйғулар ва қадрдонлик ришталари туйфайли оламимиз мунаввар ва осойишта, деб таъкилайди ёш шоирамиз.

«Много язиков — один мир» адабий мажмуасида чоп этилган. – Бишкек: Гулчинар, 2009. – 184 с. Адади 500 дона

УДК 82831
    ББК 84 (2) 7
    М 73
    ISBN 978 – 9967 – 25 – 482 – 4
    М 4702000000-09

 

Қондош, қариндош, дўстлик, биродарлик. Бу дилга яқин ва нақадар ёқимли сўзлар! Буларнинг замирида олам— олам маъно мужассам. Инсон томиридан оқаётган қон ака — ука, опа — сингилларни дунёга келтиради. Шунинг учун ота — боболаримиз барча қариндош -уруғларини “қондошларим, жигарларим” деб атаб келганлар.

Инсон бошига бирон фалокат тушса ёки қуфончли дақиқалар юз берса, қон -қариндошлар, ошно— биродарлар билан бўлишади. Демак, улар шодлигига шерик, дардига дардкаш бўлиб, ғам юкини кўтаришда елкадош бўладилар.

Халқимизда “Куч — бирликда”, “Дўст бошга кулфат тушганда билинади” деган пурҳикмат мақоллар мавжуд. Аслида олганда, бу ёруғ дунёда яшаётган, мусаффо ҳаводан нафас олаётган жамики инсонлар, хоҳ оқ танли, хоҳ қора танли бўлишидан қатъий назар, улар қондошдирлар. Улар миллатидан, ирқидан, динидан фарқланса-да, тенг ҳуқуқли бўлиб, билим олиш, даволаниш ва дам олишга ҳақлидирлар.

Мен, сен, у — аслида бир бирига қондош, яқин, сирдош бўлиб сингиб кетсагина, орадан ажратиш, камситиш каби нуқсонлар кўтарилади. Орада қайноқ меҳр, яқинлик туғилади. Уларнинг диллари, тиллари бир мақсадни кўзлайди, ўзаро маслакдош бўлиб, олий чўққилар сари интилади ва уни забт этади. Бунинг учун ўзаро ишонч, оқибат керак. Дунёдаги кўп давлатлар дўстлик, қон қариндошлик орқали кўп муаммоларни ҳал этмоқдалар, ўзаро ёрдам қўлини чўзиб, ҳамкорлик олиб бормоқдалар, турли шартномаларга қўл қўйиб, тинчлик учун курашмоқдалар.

Қондошлик ҳақида гапирар эканман, устозимнинг бир ҳикояси эсимга тушди. Унинг айтишича, 8 — синфда ўқиётганида “Артек” лагерига жўнатилган экан. Шунда бехосдан бировга қаттиқ урилиб шикаст ебди ва касалхонага тушибди.

Шу заҳоти унинг ёнида турган Иссиқкўлдан келган Галя исмли рус қизининг юраги санчиб, касалхонага тушибди. Қаранг, Сочида турган икки Қирғизистон қизлари ватандошлиги, қондошлиги туфайли бирининг дардини иккинчиси танасида ҳис этиб, ўзи ҳам оғриб қолибди. Биз мактабимизда тез — тез дўстлик мавзусида тренинг, баҳслар ва мунозара дарслари ўтказамиз.

Бизнинг қишлоғимизда ўзбек, рус, татар, қирғиз, тожик, турк ва башқа миллат вакиллари аҳил ва иноқ яшайдилар.Ҳеч қачон фарқлаш, камситиш бўлмаган. Чунки биз ягона оила фарзандларимиз. Бир биримиздан ўрганамиз, ёрдам қўлимизни чўзамиз. Орамизда ҳамжиҳатлик, дўстлик барқарор бўлса, ҳеч қандай куч бизларни енголмайди.

 

© Тўпчиева Шаҳло, 2009 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган

Матнларни адабий мажмуадан кўчириш ман этилади. (Қирғизистон халқларининг етти тилдаги асарлари)

 


Количество просмотров: 2539