Главная / Документальная и биографическая литература, Биографии, мемуары; очерки, интервью о жизни и творчестве / Литература на языках народа Кыргызстана, Ўзбек тилидаги асарлар / Научные публикации, История
Асар муаллифнинг розилиги билан чоп этилмоқда.
Матнни кўпайтириш, ундан нусха кўчириш ҳамда парчаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш ман этилади.
Сайтга жойлаштирилган вақти: 29 сентябр 2009 йил.
Исақбек додҳоҳ
Қўмондон баёни
(Таржимаи ҳол)
(Китобдан парча)
Қирғизчадан Раҳим Каримов таржимаси
1944-49-йиллардаги Шарқий Туркистон миллий-озодлик ҳаракати раҳнамоларидан бири, ўша даврда ташкил этилган Шарқий Туркистон Республикасининг Бош ҳарбий қўмондони, генерал-лейтенант Исақбек Мўниевнинг фаолияти совет тузуми даврида атайлаб яшириб келинган.
Ёш журналист Абдуваҳаб Мўниевнинг ушбу дастлабки китоби қирғиз халқидан чиққан илк генерал Исақбек Мўниев хаёти ва фаолиятидан баён қилиб, Қирғизистонда чоп этилаётган биринчи изланиш маҳсулидир.
Ушбу китобни нашр қилиш билан боғлиқ ҳаражатларни ўз зиммасига олиб, бош ҳомийлик қилган Жапар ИСМАИЛОВга, шунингдек китобнинг тайёрланишига моддий-маънавий мадад кўрсатган Қирғизистон Республикаси Президенти Қурманбек БАКИЕВга, Жўғўрқу Кенешнинг депутати Ақматбек КЕЛДИБЕКОВга, Жўғўрқу Кенешнинг собиқ раиси Абдиғани ЭРКЕБАЕВга, ҳозирги раиси Марат СУЛТАНОВга, молия вазири Ақилбек ЖАПАРОВга ҳамда бошқа инсонларга муаллиф чин дилидан миннатдорчилик изҳор этади.
--------------------------------------------------------------
Абдувахаб Мониев (по-узбекски Абдуваҳаб Мўниев) – уроженец Ошской области Кыргызстана. Журналист, публицист. Много лет работал в республиканской прессе, был редактором областной газеты «Ош жаңырыгы». В настоящее время живет и работает в Бишкеке.
Его первая историческая книга «Генерал Исакбек» посвящена жизни и деятельности первого генерала кыргызского народа — Исакбека Мониева, который был известной личностью своего времени, оставившей яркий след в истории не только кыргызов, но и многих тюркских народов. Исакбек Мониев был в числе руководителей национально-освободительного движения Восточного Туркестана в 1944-49 гг. При советской власти деятельность Главнокомандующего образованной тогда Восточно-Туркестанской Республики, генерал-лейтенанта Исакбека Мониева хранилась в тайне. Это – первая исследовательская работа в Кыргызстане о жизни и деятельности этого выдающегося полководца. Недавно в Оше был установлен памятник в его честь. Кыргызский вариант произведения был выпущен в 2007 году издательством «Бийиктик». Ныне предлагаем вниманию читателя его узбекскую версию.
Мўниев Абдуваҳаб. Исақбек додҳоҳ: Тарихий-публицистик нашр. Б.: Бийиктик, 2007, -160 б. + 16 б., илова.
УДК 82Ҳ821
ББК 84 Ки 7-4
М 77
ISBN 9967-13-191-8
М 4702300100-06
Мундарижа
• Генералиссимус Чан Кайшининг ҳарбий бўлинмаларини тор-мор қилган
• Буюк қирғиз давлатини барпо этишни орзу қилган
• Сталин билан Мао Цзэдуннинг тутқунлиги қурбони бўлган
Отам Улуқбек Қадирберди ўғли хотирасига бағишлайман.
Муаллиф
Бош сўз ўрнида
Хаёт кечирган ҳудудининг геосиёсий шарт-шароитларининг ўзгазачилиги тўсқинлик қилганми, ёки халқ сонининг нисбатан озлиги ортга тортиб турганми, ҳар ҳолда, 2-3 аср мобайнида қўшни, томирдош миллатларнинг маданиятига, сиёсий тағдирига таъсир этиб, жами Турон заминидаги ижтимоий-сиёсий турмушда ҳал қилувчи рол ўйнаб, йирик бурилиш ясаган даврда, сергак элимизнинг, яъни қирғизларнинг хусусий чек-чегарасидан нари хатлаб, тақдирдош, елкадош халқлар тарихи учун ҳам тошга тамға босгандай из қолдирган, мазкур аймоқ тегарасида ҳам ўзгача обрў-эътиборга эга бўлиб, кенг миқёсда фаолият олиб борган арбобларга ҳам тарихимиз ёрти. Бу қанчалик аччиқ бўлмасин, унинг тарихий ҳақиқат эканлигини тан олмасдан иложимиз йўқ.
Шундай қилиб… ХХ асрнинг 1 ярмида қирғиз номусини кўтариб, миллий юзини очиб, халқаро миқёсда маъно-мағизи томонидан кенг, оқ, ҳайрли ишлар олиб бориб, қирғиз бўлмаган халқлар ичида ҳам ўзгача иззат-икром топган, турк халқлари тарихида алоҳида из қолдирган, қирғиз учун давлат даражасида фикр юритган биронта миллий арбоб чиқса, уни қирғизнинг ўзи муносиб баҳолаб, эш қилолмай, унутиб қолдирганлиги ҳам аччиқ ҳақиқатдир… Ёддан чиққан бу инсон Исақбек Мўниев бўладилар.
Қадрли китобхон! Тасодифан, ошириб, кўпиртириб, ошкора айтиб, генерал Исақбекни кўкка кўтариб баҳолаб юборгандирман.Шубҳаланишга сабаб бор, зеро Ушбу сатрларнинг муаллифи генерал Исақбек билан миллатдош бўлибгина кифояланмайди. Энди чиндан ҳам шубҳалана бошлаган бўлсангиз керак? У ҳолда тарихий далилларга асосланиб ёзилган мазкур таржимаи ҳолни қунт билан ўқиб кўринг.
1940-йиллар… Ҳозирги Хитой Халқ Республикаси асосидан уйғур, тунгони, қозоқ, қирғиз, қолмиқ, ўзбек халқлари макон топган Шинжон-уйғур мухтор туманининг аймоғи – Шарқий Туркистон замини айни даврда дунёга яккаҳокимлик қилишга интилаётган йирик давлатларнинг геосиёсий қизиқчилиги билан туб аҳолининг миллий-ватанпарварлик муддаоси шамғалат қилиниб, оламшумул аҳамиятга молик кечинмалари сир-асрорлар чашмасига айланади. Оламшумул аҳамиятдаги таъсир талаш Хитойдаги гоминданлик хокимият билан бу хокимиятнинг сиёсатига Карши чиқиб, миллий-озодликни энсаган маҳаллий халқларнинг ўзаро зиддиятлари атрофида ривожланиб, 1944-йилнинг 10-октябрида ўша минтақанинг ҳозирда Қозоқ мухтор вилояти жойлашган, Қозоғистон Республикасига чегарадош бўлган ҳудудида бақувват миллий-озодлик ҳаракатининг ўти тутай бошлайди. Қўзғолоннинг дастлабки ғалабалари натижасида ўша йилнинг ўзидаёқ, яъни 44-йилнинг 12 ноябрида мустақил Шарқий Туркистон Республикаси тузилганлиги эълон қилинади. Кўп ўтмай, 1945-йилнинг 3-февралида ШТР нинг доимий миллий армияси тузилиб, генерал-майор Исақбек Мўниев Миллий армиянинг бош ҳарбий қўмондони ҳамда ШТР мудофаа вазири – муҳим икки вазифани ўз зиммасига олади. Шарқий Туркистон Республикаси сингари мустақил давлатнинг тузилиши қирғиз ўғлони Исақбек хаётининг бош мақсадларидан бири эди. Эркинлик учун бошланган кўтарилиш дастлабки босқичдаёқ маълум ғалабага эришиб, давлат тузуми эълон қилинишида унинг ўзгача ҳиссаси, улуши бор эди. Деярлик 20 йиллик меҳнат сарфланган сиёсий курашнинг бу илк муваффақиятига довур Исақбек қандай азобли йўлларни босиб ўтмаган, қанчалаб қил устидаги курашлар, хавфли дамларни бошидан кечирмаган?!
Хуллас, Исақбек қўзғолончи-ҳарбий йўлбошчи сифатида қаердан пайдо бўлиб қолди? Унинг юрти қаерда, таг-туги ким? Бу борада жўяли маълумотга эга бўлиш жарёнида гоҳ олдинга ўзиб, гоҳ ортга қайтишга тўғри келади.
Бугунги кунда Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани ҳудудида (бундан буён қирғизлар атагандек Шинжон дебгина ёзайлик) 170 мингдан зиёд қирғиз истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти – 150 мингдан зиёди туман тасарруфидаги Қизилсув қирғиз мухтор вилоятида. Хитойлик қирғизларнинг (ёки қирғизлар ўзлари аташгандай – қизилсувликлар) бу аймоқда яшаб қолиши бўйича ҳозир бизда аниқ бўлмаган тушунчалар мавжуд. Хитойлик қирғизлар деса, айримларимиз 1916-йилги ҳуркитишдан «ҳуркиб» бориб, ўшандан буён муқимлашиб қолган халқ кўз олдимизга келади. Аслида 1916-йилда «ҳурккан» қирғизларнинг деярли 97-98 фоизи ватанига қайтиб келган. Аммо ҳозирги қирғизларнинг кўпчилиги отамзамониданоқ ўша жойларни макон қилиб келишган. Хуллас, қирғизлар бу аймоқни алмисоқдан ўзларининг яшаш жойи деб келганлар.1757-йилдан бошлаб Цин империяси ўз зўравонлигини ўрната бошлаган. Бундан сўнг Россия империяси билан Хитой (Цин) империяси ўртасидаги 1860-йилги «Пекин шартномаси», 1864-йилги «Ғарбий-Шимолий туманлар чегарасини тасдиқлаш шартномаси», 1870-йилги «Тарбағатай чегара шартномаси», 1884-йилги «Иле шартномаси» сингари ўзаро келишимларга асосланиб, аввалданоқ икки «довон» ўртасида қолган қирғиз эли бира-тўла иккига бўлинади. Туб қирғиз ери икки империянинг ноғорасига ўйнаб, қирғизнинг озроқ қисми Хитойнинг қарамоғида қолган (бундай тарихий мушкуллик биргина бизнинг бошимизга тушмабди. Қирғиздан анча кўп бўлган, куч-қудратли қозоқ халқи бошига ҳам тушган экан). Тарихий, этнотарихий, тарихий-жуғрофик йўналишга бурилиб, ҳозир икки бўлак давлатда яшаётган бир миллатни бўлиқ ҳолда тасаввур қилиш мумкин эмас. Юқорида таъкидлаганимиздек, Совет ҳокимияти ўрнатилган ХХ аср бошига қадар ҳозирги Қизилсув қирғиз мухтор вилоятининг Улуучат, Ақчий, Ақтўў деб аталган ерларининг аксариятини қипчоқ, черик, жўўш, чўнг-бағиш, кесек, найман, жўрулардан тузилган қирғиз уруғлари макон қилиб келган. Бу уруғлар жами қирғизни қучоғига олган ўнг, сўл, ичкилик учлигининг вакилларидир. Ноиложликдан чегара бўлиниб, бутун эл иккига ажраб қолгандан кейиноқ хитойлик қирғизлар ҳар тарафга қочиб кетган. 1920-30-йиллардаги колхозлаштириш давридаги қочиб борганлар билан кўпайган бўлса, 50-йиллардан кейин расмий турда Қирғизистонга ўтиб кетганлар ҳам бўлган. Қизилсув қирғиз мухтор вилояти 1954-йили таркиб топиб, дастлаб туман деган мақомга эга бўлган.
Бундай эл-ер тарихига бироз чекланганимизнинг боиси Исақбекнинг юрти билан билан «отатаги» ни аниқлашдир. Қирғизнинг ота-бобосидан қолган урф-одатига кўра, тагини суриштириб келсак, жўўш уруғига бориб тақалади. Жўўш уруғи бўлса ўнг қанотга мансуб мунгуш уруғ тизимига киради. Демак, Исақбекнинг ота-боболари илгариданоқ нарёғи Шинжоннинг Улучат тумани, буёғи Олай туманининг Ақбўсўғўсидан Эргаштомгача бўлган ҳудудини қамраб, қирғизлар уёқдан буёққа эмин-эркин қўчиб-қўним топиб яшаб келганлар. Ота-тагидан таъсирчан, халқ орасида қадр-эътиборга эга инсонлар бисёр чиққан уруғ қатори гап юради, эл ичида. Исақбекнинг бешинчи отаси Бақига Ҳизир йўлиққан деган гап бор. Маматиса Мирзаев бу ҳақда шундай хотирлайди:
— Бақи отасидан эрта айрилиб, онасининг қўлида катта бўлади. Эндигина йигитлик куч-қувватга тўлган даври экан. Бир куни у булоқнинг ёнида ўтирса, бир оқсоқол қария келиб қолибди. Бақи ўрнидан туриб у билан саломлашади. «Ҳол-аҳвол қандай? Мол-ҳол омонми?», дейди қария. «Ээ, амаки, ҳаммаси яхши. Мол-ҳол ҳам омонликда», дея шошиб жавоб қайтаради Бақи. «Ўзинг қандайсан?». «Амаки, ўзимнинг тўққизта ўғлим бор». Қариянинг ҳалиги саволига Бақи негадир мана шундай жавоб қайтарибди. Шунда: «Ҳа, болам, сенинг тўққиз ўғлинг эмас, тўққизта битинг ҳам йўқ. Бироқ Худо чиндан ҳам сенга тўққиз нафар ўғил беради. Гулчанинг этагида Арпатектир деган жой бор. Сенга тоға юрт бўлади ўша жой. Ўша Арпатектирга борсанг, ўнг этагида қизил ямоғи бўлган бир чопон кийган қизнинг эчки соғиб ўтирганини кўрасан. Ўша қизга уйлансанг, тўққиз ўғиллик бўласан», деб ҳизр бува кўздан ғойиб бўлган экан. Шундан сўнг Бақи чиндан ҳам Арпатектирдаги тоғалариникига кетибди. Ўша ерда индамайгина эчки соғдириб, нари-бери босиб юриб, бир куни ҳақиқатан ҳам қизил ямоқли чопон кийган қизни учратибди.Тоғалари сўнгра «бу бола ўзи бу ерда нима қилиб юрибди» дея унинг ўзидан сўрашса, Бақи ҳаммасини айтиб берибди. Шундай қилиб Бақи ҳалиги қизга уйланади. Ҳалиги оқсоқол одам булоқ бўйида айтгандай, тўққиз ўғиллик бўлади. «Бақига Ҳизр йўлиққан» деган гап ўшандан қолган.
Бақининг бешинчи ўғли, Исақбекнинг аждоди бўлган — Абдирай бий. Абдирай Гулчадан нарёқда, Қашқардан берёқда бўлган Бўритўқай деган жойдаги қақирда кетиб бораётса, олисда чанг-тўзон кўтариб келаётган қўшиннинг шарпаси кўринибди. «Улар ким бўлди экан? Тўхтанглар-чи, билайлик», деб тўҳтаб туриб қолишади. Шундан сўнг ҳалиги тўдадан аскарлар чопиб келишиб: «Бизни кўриб саломлашмай, қараб туриб олган қандай беодоб нарса бу? Ҳайдаб келинглар!», деб буйруқ берди Ботир» дейишса, Абдирай бий уларга жавобан: «Ботирингларга одам керак бўлса, ўзи келсин», дея отдан тушиб ўтириб олган экан. Қараса, Ботир деганлари отбошилик Ажибек экан. Сарикўллик ичкиликлар отбошилик черикларни илгарироқ чопиб кетишади. Кейин эса Отбошидан Ажибек деган ботир чиқади, у етилиб, халқимнинг хунини оламан деб Сарикўлга юриш қилиб, элни чопиб, ҳайдаб келаётган кези экан.
Чопарлар ортига қайтиб, «Ботирингларга одам керак бўлса ўзи келсин деб айтди» дейишса, Ажибек ботир сўрабди: «Ранг-рўйи қандай одам экан?». «Кўзи бироз ёниб турган, қоши кўзини ёпиб турган қора киши экан». «Ээ, бўлди, бўлди», дейди Ажибек ботир ўшанда. «Қатту тарафларда Абдирай бий деган қадрли одам бор дейишар эди. Ўша экан. Уни кўрмаган эдим.Ўзим бориб чақириб келаман», дея ўзи борибди. Қараса, чиндан ҳам илгари эшитиб юрган киши экан. «Ие, ботир, сен кимсан», дейди Абдирай. «Ажибек ботир деганлари мен бўламан». «Бунчалик қий-чув тўс-тўполон билан қаердан келяпсизлар?». «Энди, бий ота, қирғиз дегани мана шундай бири-бирини талаб-тунаб еб келган халқ экан. Бизни бир пайтлар мана шу сарикўллик ичкиликлар чопиб, талаб кетган экан. Уларни қувиб бориб, энди мен чопиб, ўч олиб келяпман», дейди Ажибек ботир. «Ээ, ботир, чакки иш қилибсан», дейди Абдирай бий уни койиб. Ажибек ботир ўша ерга чодир тикдириб, Абдирай бийни жойлаштириб, иззат-икром кўрсатади. Сўнгра эртаси: «Бий ота, ўлжага шерик бўлинг. Ҳоҳлаганингизча олинг», дейди. Ажибек ботир сарикўлликларнинг мол-мулкини ҳам, аҳолисини ҳам ҳайдаб, қўлига кирганки нарсасини талон-тарож қилиб келаётган экан. Шунда Абдирай бий: «Хўп, ботир, бироқ менга мол-мулкнинг кераги йўқ. Сўзингда турсанг, мана бу ҳайдаб келаётган одамларни бер» дебди. «Майли, ҳоҳласангиз, олингиз», дейди Ажибек ботир. Шундай қилиб Абдирай бий тутқунларни халос қилиб ўша ердаёқ «Киминг қаердан бўлсанг, ўша ерингга кетавер. Мен Абдирай бий бўламан. Сизларни Ажибек ботирдан сўраб олдим, дея тарқатиб юборибди. Ўшанда сургун қилиб келинаётган одамлар йиғлаб-сиқтаб: «Уруғинг ҳеч қачон хор бўлмасин!» дея фотиҳа беришган эканлар.
Ўша Абдирай бийнинг қадимги Алимбек додҳоҳ билан аразлашиб, Қўқонгача нари-бери бўлган жойи бор.
Абдирай бий Мамбет исмли ўғлини, шунингдек яна уч кишини ёнига олиб, қуш солганча Нурадан бу тарафга қараб йўлга отланади. Бериги томонда Алимбек додҳоҳ ҳам одамлари билан қуш солиб юришган экан. Улар билан Олайнинг бир ерида тўқнаш чиқишиб, ундан олинган какликни «Сенинг қушинг олди, менинг қушим олди», дея чатоқлашишганми, ишқилиб, Алимбек додҳоҳнинг йигитлари билан Абдирайнинг ўғли Мамбет урушиб кетишади. Мамбет эпчил, чаққон йигит экан. Алимбек додҳоҳнинг йигитлари от устида бўйин бермай турса, Алимбек додҳоҳ: «Ҳой, есанглар уч кишининг ошини бир ейсизлар. Бироқ бир тирноқдай болага ҳолинглар етмаяптими?! Шундай ҳам ағдарадими? Узангидан оёғини чиқариб, сўнгра тортмайсизларми!» дея аччиқланади, йигитларига. Шундай қилиб ниҳоят улар Мамбетни отдан йиқитишади. Йиқилганида биттаси тепиб юборган экан, икки қошқа тиши ирғиб чиқиб кетибди. Охири «ҳай-ҳай» лашиб, қайтадан ярашишади. Алимбек додҳоҳ сир бой бермай уйига меҳмонга чақиради. Меҳмон қилган киши бўлиб, олдиларига дастурхон ёзади. «Сўйишга фотиҳа бериб қўйинглар» дейишади. Ўшанда Мамбет ташқарига чиқса уч-тўртта йигит Абдирайнинг отини йиқита олмай туришибди. «Ота, сизнинг отингизни йиқита олмай туришибди. Ўшани сўйишмоқчи, чамаси», дея уйга кириб, отасини қулоғига шивираса: «Бор, болам, йиқитиб бериб қўй» дейди Абдирай. Мамбет чиқиб отнинг кокилидан ушлаб, бир силтиб ётқизиб беради. Отни сўйиб, ўзларини меҳмон қилишади. Абдирай бий ҳам, Алимбек додҳоҳ ҳам ҳеч кимга сир бой бермай одатдагидек меҳмон-мезбонлик қиладилар. Эртаси саҳарлаб туришса, Абдирайнинг қушининг бошини юлиб, ёнига қўйиб қўйишибди. Уни ҳам Мамбет биринчи кўриб: «Ота, ота», деса: «Майли, индама», дея тилини тийиб қўйибди отаси. Алимбек додҳоҳ эртаси «отингиз тунда ёталоқ бўлиб қолиб ўлиб қолибди» демоқчи бўлиб, сир бой бермай Абдирай бийни узатиб қолади. Бий ҳам боягидек ҳайрлашиб йўлга тушади. Арпатектир тоға юрти эмасми? Ўша ердан отнинг эгарини тўлиқлаб миниб, тўппа-тўғри Қўқонга жўнаб кетади. Ўзи илгари ҳам Қўқон хонига кетаётганмиди ёки шунчаки қуш солиш учун чиққанми, бунисини аниқ билмас эканман. Шундай қилиб, Абдирай бий хоннинг ёнига боради. Бўсағани хатлаганида, хоннинг қайсиниси экан, ўша хон ўрнидан даст туриб кетибди. Кейин ёнидагилар «Нима учун туриб кетдинглар деб сўрашса, «Э, бу шунчаки одам эмас экан, эшикдан кириб келганида унга амроҳ бўлиб, икки йўлбарс қўшилиб кирди», деб айтган экан хон.
Абдирай бий хоннинг олдида: «Мен сизга тортиқ қилиб бир йўрға олиб келаётсам, Алимбек додҳоҳ хасадгўйлик қилиб, йўлда сўйиб ташлади. Сизга туҳфа қилайин деб олғир қуш олиб келаётсам, унинг бошини юлдириб ташлади. Ўғлимнинг икки тишини синдирди», дея арз қила бошлайди. Қўқон хони сўнгра Алимбек додҳоҳни чақириб, сўроқ қилади. Абдирай бийнинг гуруҳи кўланкада, Алимбек додҳоҳнинг тўдаси офтоб остида жавоб беришади. Охири «йигит кишининг тиши – бир йигитнинг куни, эр йигит солган қушнинг куни – бир йигитнинг куни» дея ҳукм чиқарилиб, Алимбек додҳоҳ жазоланади. Энди эр йигит билан хун тўлаш осон эмас-да. Сўнгра «қиз берса кечилади» дея Алимбек додҳоҳ Абдирайнинг уруғига иккита қиз бермоқчи бўлиб тинчишади. Барғиларнинг бизга тоға бўлиб қолганлиги мана шундан.
(Хотира эгаси Маматиса Мирзаев 1924 -йили Улуучат туманида туғилган. Ҳозир Аравон туманининг Чўгўм қишлоғида яшайди).
Исақбекнинг отатаги хусусида мана шундай афсоналар мавжуд.
Уруғ тарихини, ота-боболари санжираларини ҳар томонлама идеаллаштириш, кўкка кўтариш қирғиз халқида одат тусига кирган. Маматиса Мирзаевнинг хотиралари ҳам бундан мустасно эмасдир, балки. Бироқ қай даражада шон-шуҳратга беланиб, бадиийлаштирилиб, оширилиб-кўпиртирилиб айтилган чоғда ҳам ундаги фактларнинг тарихий ҳақиқатга мос тарафлари очиқ-ойдин кўриниб туради.Масалан, у ёдга олган Ажибек ботир ҳам, Алимбек додҳоҳ ҳам қирғиз тарихида из қолдирган инсонлар. Абдирай бийнинг гумбази эса Олай туманининг Нура қишлоғида бугунги кунда ҳам қад ростлаб турибди. Гумбаз бундан деярли 150 йиллар муқаддам қурилган. Усти қум аралаш оқ тош билан шувалиб, гумбаз яқин кунларгача бутунлигича турган эди. Умуман қаровсиз қолганлигидан ҳозир усти нураб тушган. Шундай бўлса ҳам, деворининг баланд жойлари 1,5-2 метрча бор. Ўша гумбазнинг ўзиёқ Абдирай бийнинг ўта таъсирга эга, қадр-эътиборли одам бўлгалигининг нишонасидир. У даврларда қирғизлар дуч келган кишига гумбаз ўрнатаверишмаган.
Юқорида тилга олинган Абдирай бийнинг ўғли – Пўлўт бўлади. Пўлўтнинг ўғли – Чамашдир. Чамаш Сейитахун, Калиқберди, Қадирберди, Мўну деган тўрт ўғиллик бўлади. Исақбек — Мўнунинг кенжа ўғли. Таваллуд топган даври 1902-йилнинг куз ойларига тўғри келади. Киндик қони томган жойи, кўплаб маълумотларда таъкидланганидек, Хитойдаги Қизилсувнинг Улучат туманидаги Қўшўтов қишлови эмас, Олай туманидаги Нура қишлоғидаги Тайиқпас деган жойдир. Ўша даврларда Чамаш ўзи Симқанани макон тутиб, Қўшўтовни қишлов қилиб тургани билан, туғишган акаси Қарағулнинг қишлови Нурада бўлган. Чамаш кичик ўғлини болалигиданоқ оғаси Қарағулнинг қўлига бериб, Мўну уйланиб-жойланиб, тунда Исақбек туғилгунга қадар Нурада юради.
Исақбекнинг ота таги бий, билармон, бадавлат одамлар бўлганлиги юқорида маълум бўлмадими? Бироқ Мўну алоҳида ўчоқ осиб, бўлинган кезда кенжа ўғил эканлигига қарамай, улуш олишдан бош тортиб, мулкнинг кўп қисмини оғаларига ўтказиб берибди. Ўз имконияти, мумкунчиликларига ишонганга ўхшайди.
Ўша пайтда қирғизларнинг ичида оз-оздан савдо-сотиқ ишларига аралашганлар пайдо бўлиб қолган. Балким, ёнма-ён яшовчи уйғурлардан таъсирлангандир. Мўну ҳам савдога эрта киришиб, буёқдан Олай, Андижон, Ўш, нариёғи Қашғар, Хотен, Қорашаҳарга қатнаб савдогарчилик қилиб, тез орада ўрганиб кетади. Шундай қилиб, арабча ҳарф таниган, анча-мунча диний илими бўлган Мўну миллатнинг ўз давридаги илғор одамларидан бўлишга эришади. Кейинчалик Бурулқан исмли опасини ўзи билан бирга Маккага зиёратга олиб бориб, бира-тўла Мўну ҳожилик бахтига муяссар бўлади. Ўзининг тижорат сафарларига ўғли Исақбекни ҳам эрчитиб юриб, эл-юртларни кўрсатади. Шу боисдан ўғли эрта чиниқиб, ёшлигидан баҳри-дили очилиб, турмушнинг ўрганишига кўмакдош бўлади.
Рост, Исақбек Мўниевнинг туғилганда озон айтиб қўйилган исми Исақмат бўлган. Бироқ, болалик чоғларида муллалардан илм ўрганиб, хат таниганлигидан уни қишлоқдошлари ўспиринлик пайтиданоқ Мўлдў Исақ дея атай бошлашади. Исақмат – Мўлдў Исақ шундай қилиб 16 ёшидан бошлаб бира-тўла Исақбек дея аталиб кетади. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин. 1918-йили Симқана қишлоғи аҳолиси уни бий қилиб сайлашади. 16 ёшдаги бий одиллиги,билармонлиги билан тез орада номи чиқиб, ўз қишлоғидан ташқарида ҳам қадр-қимматга эга бўлиб, бек деган номга сазовор бўлади. Албатта, қирғизнинг кўчманчи демократиясининг урф-одати маълум эмасми, қишлоқ, уруғ ҳокимлиги мерос қатори отадан болага ўтиши одат тусига айланиб қолган эмас. Буни азалдан кўпчиликнинг танлови аниқлаган. Шундай бўлса ҳам 16 ёшли бўз ўғлоннинг бир қишлоққа бий бўлиши – инсонни эрта вояга етказган ўша давр учун ҳам камёб кўриниш. Бунга Исақбекнинг арабча хат таниб, саводли бўлганлиги, тижорат сафарларида юриб, эл-юрт таниганлиги сингари ортиқчаликлари туртки бўлган бўлса керак. Шундай бўлса ҳам, унда туғаса, халқона зеҳн, феъл, ажралиб турувчи одиллик, холислик ҳисси, ақл-фаросат бўлмаса, элнинг бу каби ишончига эга бўлиши қийин бўлар эди. Демак, бийлик вазифасини эгаллаганлик фактининг ўзиёқ Исақбек Мўниевнинг халқаро маънодаги улкан сиёсатдаги кейинги фаолиятидан дарак берувчи дастлабки белги, ўз бошини бутунлай эл мустақиллигига, бу сўзнинг том маънодаги фаровонлигига бағишлаб курашган тарихий сабоғининг йўналиши сифатида қарасак бўлади.
Генерал Исақбекнинг ижтимоий – сиёсий хамда ҳарбий ишбилармонлигининг бошланиши, аниқроқ айтганда Исақбек феноменининг яралиши тўғрисида сўз юритишдан олдин ялпи Хитойдаги хамда Шарқий Туркистондаги ижтимои-сиёсий, социал-иқтисодий вазиятнинг ўша даврдаги картинасини бироз бўлса-да чизиб ўтишга тўғри келади.
(Давоми бор)
© Мўниев А., 2007. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган.
Қирғизчадан Раҳим Каримов таржимаси
Количество просмотров: 3824 |